17:41 / 27.12.2018
4 664

Президент 28 декабрь куни парламентга мурожаат қилади

Президент 28 декабрь куни парламентга мурожаат қилади
28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказиладиган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилади. Бу ҳақдаги Kun.uz маълум қилмоқда.

Президент мурожаатномаси соат 10:00дан жонли эфирда намойиш этилиши бошланади. Йиғилишда янги йилга ном берилиши ҳам кутилмоқда.

Президент 2017 йилнинг 22 декабрида ҳам Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида парламентга мурожаат қилган, йиғилиш жонли эфирда намойиш этилганди.

Президентнинг ўтган йилги мурожаатномаси 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент 28 декабрь куни парламентга мурожаат қилади
[/banner_pushhouse