23:35 / 26.02.2019
10 828

Ўзбекистонда янги байрам пайдо бўлиши мумкин

Ўзбекистонда янги байрам пайдо бўлиши мумкин
Ўзбекистонда янги байрам – “Ота-оналар” куни жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Mening Fikrim порталида петиция жойлаштирилди.
Мурожаат муаллифининг фикрига кўра, ўзбек халқида ота-онага ҳурматда бўлиш энг юксак қадриятлардан биридир. Шу сабабдан ота-оналарга ҳурмат руҳини ёшлар онгига чуқур сингдириш зарур.

Ота-оналарга ҳурмат ва эъзоз юзасидан дунёнинг кўплаб давлатларида “Ота-оналар куни” кенг нишонланади. Масалан, БМТда ота-оналар куни 1 июн, АҚШда – июль ойининг сўнги якшанбаси, Кореяда 8 май ва Вьетнамда 7 июль куни нишонланади.

“Давлатимиз томонидан “Ота-оналар куни”ни бир санада белгилаш ва мазкур кун доирасида оила, ота-оналарнинг мукаррам ва улуғлигини эслатувчи тарғибот-ташвиқот ишларини, байрам тадбирларини ўтказишни таклиф қиламиз”, - дейилган мурожаатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги байрам пайдо бўлиши мумкин