Жиззах туманларидан бири сувсиз қолишига нима сабаб бўлаётгани маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш4.4K
Жиззах туманларидан бири сувсиз қолишига нима сабаб бўлаётгани маълум бўлди
Зомин ирригация тизими бошқармаси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги ДМ-1 каналида 10 кундан бери сув йўқлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Бошқарманинг «Дарё»га маълум қилишича, ДМ-1 каналининг умумий узунлиги 98,7 километр бўлиб, шундан бошқармага қарашли қисмининг узунлиги 67,0 километрни ташкил этади. Бошқарма сувни қабул қилиб олиш учун Жиззах бош насос станциясидан PK 317дан сувни қабул қилиб олади. Ҳозирги кунда ДМ-1 каналидан Зомин, Зарбдор, Пахтакор, Шароф Рашидов ва Фориш туманларидаги экин майдонларига сув боради.

Шундан, Шароф Рашидов туманидаги «Ўзбекистон» СИУ, «Самарқанд-қудуқ» СИУ, «Алишер Навоий» СИУ, «Учтепа» СИУ ва «Қулписар» СИУлари сув билан таъминланади. Шароф Рашидов туманининг «Қулписар» СИУда жойлашган «Қили маржони» фермер хўжалигида 300 гектар пахта майдони мавжуд бўлиб, биринчи сув билан пахта майдонлари тўлиқ суғорилган. Иккинчи сувдан 270 гектар пахта майдони сув билан таъминланган бўлиб, ҳозирда 30 гектар пахта майдони суғорилмай қолган.

«Бугунги кунда ДМ-1 канали ҳудудидаги ғалладан бўшаган барча майдонларга такрорий экинлар (экспорт) экилган. Пахта майдонларининг суви такрорий экинлар суви билан биргаликда навбати келиб қолганлиги учун сувга бўлган талаб кундан кунга ошиб бормоқда. Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши натижасида сувга бўлган эҳтиёж яна ҳам ошди», — дейилади бошқарма хабарида.

Хабарда айтилишича, ҳар йиллик прогноз маълумотларига қараганда, Вегетация мавсумида ЖБНС системасида 60 м3/с насос агрегати ишлатилиши лозим. Бугунги кунда ЖБНС системасида 50 м3/с насос агрегати ишламоқда. Шароф Рашидов туманига вегетация мавсумида июль ойининг биринчи декадасида ажратилган чекланган сув миқдори 3,24 м3/с қилиб белгиланган. Ҳозирда ДМ-1 каналидан Шароф Рашидов туманига ўтадиган сувнинг миқдори 4,4 м3/с ташкил этади.

«Келтириб ўтилган маълумотдан билиш мумкинки, бунда сув борасида танқислик келиб чиқиши табиий ҳолатдир», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Қулписар» ФХХУ ҳудудида ДМ1 каналида 10 кундан бери сув йўқлиги оқибатда ҳудуддаги пахта майдонлари сувсиз қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?