21:50 / 21.11.2019
3 127

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун учинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар бермоқда.

Соҳадаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 12 ноябрдаги мажлисида депутатлар томонидан иккинчи ўқишда маъқулланган эди. Шундан сўнг қонун мазкур мажлисда депутатлар томонидан билдирилган таклифлари асосида ҳар тарафлама кўриб чиқилиб, таҳририй тузатиш ва ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ҳужжатда аҳолини рўйхатга олишнинг ягона белгиланган санасида шахсга доир маълумотларни барча респондентлардан йиғиш белгиланган ҳудудларда бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Тадбирда таъкидланганидек, аҳолини рўйхатга олиш мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги «фотосурати»ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Депутатларнинг фикрича, аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб, ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар тўплашнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.

Мажлис кун тартибидан ўрин олган мазкур қонун муҳокамалардан сўнг учинчи ўқишда маъқулланди ҳамда уни Сенатга юбориш юзасидан Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди