08:17 / 20.12.2019
2 843

«У сафар давомида менга ҳамроҳ бўлганди» — Абэ 4 йил олдин Шавкат Мирзиёев билан учрашганини эслади

«У сафар давомида менга ҳамроҳ бўлганди» — Абэ 4 йил олдин Шавкат Мирзиёев билан учрашганини эслади
Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи давом этмоқда. 20 декабрь куни президент Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашди.

Kun.uz мухбирининг Токиодан хабар беришича, икки томонлама учрашувлардан сўнг ҳар икки раҳбар ОАВ учун брифингда иштирок этган. Унда қатнашган Синдзо Абэ Ўзбекистонга борганини эслаб ўтган.

«4 йил аввал Ўзбекистонга борганимда Шавкат Мирзиёев бош вазир сифатида бутун сафар давомида менга ҳамроҳ бўлганди. Жаноб Мирзиёевга ҳурматим баланд эканини яна бир бор таъкидламоқчиман.

Япония узоқ йиллардан буён Ўзбекистонга иқтисодиёт ривожланишининг муҳим омили ҳисобланган электр энергетикаси секторида ёрдам бериб келади. Биз Навоий ИЕСнинг 3-блогини қуриш ва бошқа лойиҳалар учун янги кредит ажратишни кўзда тутганмиз. Ўзбекистон иқтисодиётининг асоси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратилиши учун ҳам кредит ажратамиз.

Оролбўйи ҳудудидаги экологик мураккаб вазиятдан хабардор ҳолда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда бу ҳудуд аҳолисининг ҳаёт тарзини яхшилашга ҳисса қўшмоқчимиз. Бугун икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва божхона ишларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладик. Умид қиламанки, бу шартномалар икки мамлакатнинг савдо алоқаларида ижобий роль ўйнайди.

Кеча жаноб президент бўлган Нагоя ҳамда Тошкент шаҳарларининг ўзаро шериклик бўйича келишувларини ижобий баҳолайман. Ўзбекистон билан яхши муносабатларни сақлаб қолган ҳолда «Марказий Осиё + Япония» мулоқотини давом эттирамиз. Бугунги келишувлардан сўнг президент Шавкат Мирзиёев билан елкама-елка ишлаймиз», — деди Синдзо Абэ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «У сафар давомида менга ҳамроҳ бўлганди» — Абэ 4 йил олдин Шавкат Мирзиёев билан учрашганини эслади