"Амирсой" суткасига қанча туради?

1 дақиқа ўқиш14.7K
"Амирсой" суткасига қанча туради?
21 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Амирсой” тоғ-чанғи курортининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uz24 сайти хабар берди.

Мажмуа ҳудудида тюбинг (пуфланадиган чанада учиш), пиёда саёҳатлар, қорда юриш учун махсус турлар, чана ва квадроциклда учишларни ўз ичига олган кўнгилочар зона ва махсус болалар ўйин майдончаси учун алоҳида ҳудудлар ҳам ташкил этилган.

Қишки дам олиш зонасида турли мураккабликдаги 15 км узунликдаги тоғ-чанғи йўллари қурилди. Уларнинг 4 таси курортнинг энг юқори нуқтасидан бошланади ва энг узун трасса 3 550 метрни ташкил этади. Сунъий қор ишлаб чиқариш тизими эса чанғи мавсумини ноябрдан апрель ойигача узайтиришга хизмат қилади. Қишки спорт ўйинлари ишқибозлари, чанғичилар ва сноубордчилар учун ҳар қандай даражадаги йўллар мавжуд бўлиб, уларнинг тоғ-чанғи спорти билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.

Маълум бўлишича, бу ерга ташриф буюрувчилар болалар учун 24 минг катталар учун 65 минг сўм тўлаб канат йўлида учиши ҳамда тоғ-чанғида учиш учун ташриф буюриши мумкин.

“Амирсой”да оилавий дам олиш учун барча шароитлар яратилган. Масалан, масканда Shale деб номланган 40 та Shale Deluxe ҳамда Shale Suit уйлари барпо этилган ва 4 ҳамда 8 кишидан иборат бўлган дам олувчиларни сиғдириш қобилиятига эга.

Ушбу Shale уйларда яшаш нархи бир сутка учун 4 дан 12 миллион сўмни ташкил қилади. Ушбу нархга нонушта киритилган, қўшимча тўлов амалга оширилганда тушлик ҳамда кечки овқат ҳам киритилиши мумкин. Маълум бўлишича, нархлар талаб ҳамда мавсумга қараб ўзгариб боради. Мазкур дам олиш масканининг "уй"ларни 100 фоиз тўлов амалга оширган ҳолда олдиндан брон қилиш имкони мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов таъкидлаганидек, нархлар МДҲ давлатлари билан солиштирганда жуда рақобатюбардош ва арзон эканлигини ҳамда мажмуа эгалари билан ушбу масканда имконияти чекланганларнинг дам олишлари учун имкониятлар яратилишини қайд этди.

“Амирсой” меҳмонларига етиб боришда қулайлик яратиш мақсадида курортга электро поезд ва микроавтобус қатнови йўлга қўйган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?