Сирдарёдаги сув тошқини: 70 минг киши эвакуация қилинган, 56 киши жароҳатланган

1 дақиқа ўқиш3.5K
Сирдарёдаги сув тошқини: 70 минг киши эвакуация қилинган, 56 киши жароҳатланган
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонидан сув чиқиши оқибатида камида 56 киши жароҳатланган, дея хабар бермоқдаФВВ матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов.

ФВВ маълумотларига кўра, жума куни соат 17:00 атрофларида гидроиншоотдан сув чиқиши тўхтаган. Омбордан оқиб чиққан сув Оқолтин туманидаги Абай каналига йўналтирилган ва Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига олиб чиқилган.

Ҳозирги вақтда тўғон ёрилган жойда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Вазирликнинг таъкидлашича, фавқулодда вазиятнинг биринчи дақиқаларидаёқ Сардоба сув омбори ҳудуди атрофида истиқомат қиладиган 70 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган ҳамда Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудида ташкил этилган махсус муассасаларга жойлаштирилган.

Бундан ташқари, яна минг кишига мўлжалланган қўшимча жойлар ҳам тайёрланмоқда. Эвакуация қилинган фуқароларни озиқ-овқат, дори-дармон ва ухлаш ҳамда дам олиш жойлари билан таъминлашмоқда.

«Ўз ўрнида, ҳозирги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда барча ишлар санитария-гигиена нормаларига асосан ташкил этилган. Бир вақтнинг ўзида эвакуация қилинганларнинг рўйхати тузилмоқда. Ҳозирги вақтга қадар жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар ҳам маълум бўлди. 56 нафар фуқаро турли хил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Умуман 17,3 минг киши тиббий кўрикдан ўтган», — дея таъкидлади ФВВ матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов.

Олдинроқ президент матбуот хизмати хабар берганидек, Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталабги қаттиқ ёмғир ва шам туфайли қисман қулаб тушган. Аҳоли яшаш жойлари, коммуникация тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги майдонларига катта талофот етган. Турар-жойлар ва бошқа обьектларни сув босган. Эвакуация қилинган аҳоли хавфсиз туманлардаги мактаблар, коллежлар ва тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган. Жабр кўрганларнинг бир қисмини бошқа маҳаллалар аҳолиси ўз уйига қабул қилишган.

Воқеа жойига вертолётда етиб борган президент Шавкат Мирзиёев шароит яхши бўлмагунча бирорта раҳбар ҳеч қаерга қимирламаслигини таъкидлади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузурида кол-марказ фаолият юритмоқда. Қўнғироқлар 1205 ва 1250 қисқа рақамларида қабул қилинади.

Манба: Gazeta.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?