Тошкентда «прописка»си йўқлар ҳам уй олди-сотдисини нотариал тасдиқлатиши мумкин бўлди

2 дақиқа ўқиш3.1K
Тошкентда «прописка»си йўқлар ҳам уй олди-сотдисини нотариал тасдиқлатиши мумкин бўлди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 2020 йил 22 май куни ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича. Президент томонидан имзоланган «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5984-сон фармони билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бўйича қатор янги тартиботлар белгиланган эди. Шунга кўра, ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Қарорга кўра, прописка қилиш тартибига оид амалдаги низом 2020 йил 1 сентябрга қадар амал қилади. Низомнинг 66 ва 67-бандлари мазкур қарор эълон қилинган кун, яъни 2020 йил 22 май кунидан ўз кучини йўқотади.

Маълумот учун, низомнинг 66 ва 67-бандларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкда олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш мажбурияти белгиланган.

Ҳукуматнинг мазкур қарори билан Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Янги низом 2020-йил 1-сентябрьдан кучга киради.

Низомга кўра, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиши шарт. Ҳозирги кунда мазкур муддат 10 кунни ташкил қилади.

ДХМлар ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтиши мумкин.

Маълумот учун, рўйхатнинг 1-бандига қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киради. Улар хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга доимий рўйхатга қўйилади.

6-бандга Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар киради. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда доимий рўйхатга қўйилади.

7-бандга Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар киради. Улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда доимий рўйхатга қўйилади.

Доимий рўйхатга олиш учун ариза берувчи МваФРБга мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатларни тақдим этади. Фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.

Мурожаат қилинган куннинг ўзида фуқаронинг паспортига аввалги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-код билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади. Яъни рўйхатга олишни расмийлаштириш учун 1 кун талаб этилади. Ҳозирда бу муддат 3 кунни ташкил қилади.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?