05:21 / 30.05.2020
4 053

Бугундан бошланаётган келажак – Сергелидаги мактаблар таълим тизимининг янги рамзи

Бугундан бошланаётган келажак – Сергелидаги мактаблар таълим тизимининг янги рамзи
Таълимга жиддий эътибор бермаган, соҳани узлуксиз ривожлантириб бормаган бирор давлат тараққиётга эришмаслиги тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам исботланган. Ўзбекистонда ҳам узоқ йиллар мураккаб даврни бошдан кечирган халқ таълими тизимига бугун янгича нигоҳ ташланмоқда ва талаблар қўйилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташрифи доирасида тумандаги 329-мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

Сергели тумани пойтахтнинг нисбатан ёш ва жадал ривожланаётган, ҳудуди ҳамда қурилишлар кўлами мунтазам кенгайиб бораётган тумани ҳисобланади. Бу таълим даргоҳининг фойдаланишга топширилиши бежиз эмас – 2017-2019 йиллар давомида пойтахтимизнинг

Сергели туманида янги 392 та кўп қаватли уйлар қурилиши натижасида аҳоли сони 60 мингга ошди. Туманга кўчиб келган аҳолининг таълимга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида ҳар бири 1680 ўқувчига мўлжалланган 4 та янги мактаб қурилиши амалга оширилди.

Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, бу мактаблар – сўнгги йилларда қурилган энг катта қувватга эга мактаблар ҳисобланади ва уларни қуриш жараёнида 2019 йилда ташкил этилган Президент мактаблари тажрибасидан фойдаланилган.

Таътил бошлангунга қадар 329-мактабда шу яқин атрофда яшовчи 1234 нафар ўқувчи таҳсил олди, уларга 65 нафар педагог турли фанлардан билим бериб келди.














Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бугундан бошланаётган келажак – Сергелидаги мактаблар таълим тизимининг янги рамзи