Сурхондарёда тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмагани аниқланди

1 дақиқа ўқиш2.7K
Сурхондарёда тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмагани аниқланди
Сурхондарё вилоятида Бош прокуратура ўтказган текширувда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганларни даволаётган тиббиёт ходимларининг рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмагани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилган.

Маълум бўлишича, вилоятда жами 2868 нафар шахс карантинга олинган, 44 нафар беморда коронавирус инфекцияси аниқланган, 43 нафар одам касалликдан тузалган ва 1 нафар шахс COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган.

Карантин тадбирларига 235 нафар шифокор, 459 нафар ўрта тиббиёт ходими, 155 та кичик тиббиёт ходими ҳамда 139 нафар бошқа ходимлар жалб этилган.

1473 нафар ходимга 2,5 миллиард сўмлик рағбатлантириш маблағлари тўлаб берилмагани, 1264 нафар ходимга 1,6 миллиард сўмлик рағбатлантириш маблағини молиялаштириш ва тўлаб бериш масаласи кўриб чиқилмагани аниқланган.

Бош прокуратуранинг аралашуви билан ўз вақтида тўланмаган 5,6 миллиард сўм рағбатлантириш маблағларининг ходимларга тўлаб берилиши таъминланди, дейилган хабарда.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?