«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди

1 дақиқа ўқиш2.8K
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди
Хитой томони билан келишилган ҳолда лойиҳанинг амалий масалаларини ҳал қилишни тезлаштириш юзасидан вазирлар даражасида навбатдаги видеоконференция алоқа шаклида онлайн учрашув ўтказиш режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев ва Қирғизистон транспорт вазири Жанат Бейшеновнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Барча томон учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда йўналиш маршрутларини танлаш, техник ва молиявий шартлар билан боғлиқ аниқ масалаларни муҳокама қилиш учун видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида келишувга эришилди.

Келгуси ҳафтада Хитой томони билан келишилган ҳолда лойиҳанинг амалий масалаларини ҳал қилишни тезлаштириш юзасидан вазирлар даражасида навбатдаги видеоконференция алоқа шаклида онлайн учрашув ўтказиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, мулоқот давомида Марказий Осиё ва Осиё–Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо алоқаларини оширишда муҳим бўлган Ляньюньган – Ланьчжоу – Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон мультимодал транспорт йўлагидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида томонлар Хитой шаҳарлари, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйлаб ҳаракатланаётган, Хитойнинг Иркештом шаҳридан Ўш темирйўл станциясигача юкларни контейнерда етказиш ва бу ерда блок-поездларни шакллантирган ҳолда сўнгги манзилга юк етказиб бериш занжирининг узилишларсиз фаолият юритишини ташкил қилиш, транспорт воситаларининг тўсиқларсиз ўтишини таъминлашга келишиб олинди, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?