Ўзбекистон коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова

1 дақиқа ўқиш2.7K
Ўзбекистон коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар учун 10 мингга яқин қўшимча захира ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилаётганини билдирган, деб ёзмоқда Дарё.уз нашри.

Ҳозирда 3 500 нафар бемор белгиланган стандартлар бўйича даво олаётгани, касалланганларга 114 та муассасада 19 346 та ўрин ташкил этилган.

Абдусаматова, шунингдек, «Бутун дунё бўйлаб куз мавсумида иккинчи тўлқинга тайёргарлик кетяпти, баъзи давлатларда бошланганлиги ҳақида хабарлар бор. Ўзбекистон иккинчи тўлқинга тайёрми?», деган саволга атрофлича жавоб берган.

Ҳа, тайёр. Эпидемия даврида вазият ҳар томонлама ўргёзмоқдааниб чиқилди. Шу даврга қадар эришилган ютуқлар ва камчиликлар кўриб чиқилиб таҳлил қилинди. Эндиликда шифохоналар кадрлар салоҳияти, моддий техник базаси билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касаллик авж олишига йўл қўймайди. Шу билан бирга шуни айтиб ўтмоқчиманки, беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси


Аввалроқ Барно Абдусаматова иккинчи тўлқин келиши учун барча беморлар тузалиб, кунлик аниқланаётган касаллар сони умуман бўлмаслиги кераклигини маълум қилганди. Шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан эълон қилиш ҳақидаги фармойишида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кетаётгани таъкидланган эди. Коронавирусга қарши кураш штабининг яна бир аъзоси Ҳабибулла Оқилов иккинчи тўлқин бошланиши учун биринчиси тугаши кераклигини маълум қилганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?