20:01 / 17.10.2020
3 017

Андижонда 100 минг сўмлик купюрани қалбакилаштирган шахслар ушланди

Андижонда 100 минг сўмлик купюрани қалбакилаштирган шахслар ушланди
Андижонда қалбаки пул тайёрлаш ва уни муомалага киритиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 9 октябрь куни соат 21:30 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тезкор тадбир давомида Андижон туманида яшовчи фуқаролар А.Х. ва Х.Б. ўзаро жиноий тил бириктириб, Epson-P50 русумли рангли принтер ёрдамида 100 минг сўм купюрадаги жами 6,9 миллион сўм қийматдаги қалбаки пулларни тайёрлаб, келгусида муомалага киритмоқчи бўлган вақтларида қўлга олинган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида А.Х. 7 октябрь куни Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаролар Т.М., М.Г. ва У.И.нинг туман ҳудудида жойлашган савдо дўконларига кириб, қалбаки усулда тайёрланган 100 минг сўмлик купюрадаги пулларни ўтказгани аниқланган.

Жиноят иши бўйича 12 октябрь куни Х.Б. ва А.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ҳамда 168-моддаси 3-қисми «б» бандлари билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Бухорода салкам 100 минг долларлик қалбаки валютани сотишга уринганлар қўлга олингани, Тошкентда эса қалбаки 400 АҚШ долларини 2,5 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахсга жиноий иш очилгани тўғрисида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижонда 100 минг сўмлик купюрани қалбакилаштирган шахслар ушланди