22:32 / 23.10.2020
1 982

АКТ вазири Хитой элчиси билан онлайн мулоқот ўтказди

АКТ вазири Хитой элчиси билан онлайн мулоқот ўтказди
23 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланитириш вазири Шуҳрат Содиқов ва ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Сзян Ян ҳоним ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ш. Содиқов таъкидлаганидек, давлатларимиз ўртасида турли иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик олиб борилиб, жумладан АКТ соҳасида тажриба алмашилмоқда.

Учрашув чоғида электрон ҳукумат, ахборот технологиялари, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, IT таълим ва энг янги технологияларни жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва истиқболдаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Онлайн мулоқот давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » АКТ вазири Хитой элчиси билан онлайн мулоқот ўтказди