16:43 / 28.12.2020
2 382

Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади

Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади
«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари сибир антитциклони периферияси таъсири остида бўлади, у Россиянинг Уралдан Охота денгизигача бўлган кенг ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Ушбу антициклоннинг периферияси Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.

Шу муносабат билан декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳафта давомида меъёрдан 4—7 даражага паст бўлган ҳарорат сақланиб туради.

Қайд этилишича, 27 декабрда ёғиб ўтган қор бу йилги сўнгги қор эди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади.

Сўнгги йиллардаги статистик маълумотларга кўра, Тошкентда ушбу кунларда ёғингарчилик 3—4 йилда ўртача бир марта бўлади. Бироқ бу ёғингарчиликлар ҳар доим ҳам қор кўринишида бўлмайди. Янги йил кечасида қор ёғиши янада кам бўлади.

Сўнгги йилларда энг қорли кун 2007 йилнинг биринчи куни бўлган. Қор Янги йил арафасида бошланиб, 1 январда бутун кун давомида ёғишда давом этган.

Тошкентда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг паст ҳарорат 1889 йилнинг Янги йил кечасида кузатилган бўлиб, 28 даража совуқ бўлган.

Охирги 50 йил ичида Тошкентда бундай паст ҳарорат кузатилмаган ва бу даврда энг совуқ 1991 йил 1 январга ўтар кечаси бўлиб, Тошкентда ҳарорат 13 даража совуққача пасайган.

Энг иссиқ Янги йил байрамлари 2009 йилдан 2010 йилга ва 2015 йилдан 2016 йилга ўтишда кузатилган бўлиб, кундузги ҳарорат 31 декабрда ва 1 январда 18—19 даража иссиқ бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади