18:13 / 14.11.2021
2 724

Сирдарёдаги даладан ФВВ туман бўлими ишчисининг жасади топилди

Сирдарёдаги даладан ФВВ туман бўлими ишчисининг жасади топилди
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги далалардан бирида бўйин қисми ўткир тиғ билан кесилган жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Daryo.uz сўровига асосан бу хабарни тасдиқаган.

Маълум бўлишича, 11 ноябр куни соат 16:30 да Мирзаобод тумани ИИБ хабарига асосан Мирзаобод тумани, «Бек кластер»га тегишли дала майдони ҳудудида 53 ёшли Ғ.А.нинг мурдаси бўйин соҳаси кесилган ҳолатдаги тан жароҳати билан топилган. Марҳум Мирзаобод тумани фавқулодда вазиятлар бўлимида ишчи бўлиб ишлаган.

Воқеа жойидан дастаси жигаранг ошхона пичоғи, «Рапира» лезвияси ва бошқа буюмлар ашёвий далил тариқасида олинган. Ғ.А.нинг вафот этгани юзасидан тайинланган судга оид комиссион экспертизасининг дастлабки хулосасида унинг ўлимига бўйин соҳаси қон томирлари трахея ва қизилўнгач кесилиши, ташқи қон кетиши сабаб бўлгани кўрсатилган.

Ҳаёт Шамсутдинов Telegram-каналида ёзишича, ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сирдарёдаги даладан ФВВ туман бўлими ишчисининг жасади топилди