Россиянинг Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс Суриядаги жангарилар лагерларига фуқароларни етказиб бериш билан шуғуллангани аниқланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қалампир нашри ёзди.
Маълумотларга кўра, 24 ёшли йигит Сурия Араб Республикасига кетишга тайёргарлик кўриш, мавжуд тузумга қарши курашувчи ноқонуний қуролли гуруҳларга киришда айбланган.Ушбу шахс ўз “саёҳати”га шериклар қидириб, интернет тармоғида фаол бўлган.
Саратов вилояти ФХХ бошқармаси томонидан гумонланувчининг уйи текширилганда, экстремистик руҳда ёзилган адабиётлар топилган.Айбланувчи ўз айбини тан олгани айтилгаан бўлиб, унга нисбатан ҳибсга олиш чораси қўлланилган.
1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Федерацияси жиноят кодексининг 30 ва 208 моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Суд томонидан айби тасдиқланадиган бўлса, ушбу шахсга нисбатан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 2 икки йилгача озодликни чеклаш жазолари қўлланилиши мумкинлиги айтилган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди