23:20 / 01.02.2018
7 508

Покистонлик қиз турмушга чиқишни хоҳламагани учун отиб ўлдирилди (видео)

Покистонлик қиз турмушга чиқишни хоҳламагани учун отиб ўлдирилди (видео)
Покистоннинг Хайбер-Пахтунва провинциясида кўзга кўринган сиёсатчининг жиянига турмушга чиқишни истамаган талаба қиз Асма Рани отиб ўлдирилди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Қиз ўлими олдидан госпиталда қотилнинг исмини айтишга улгурди. Уни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

Воқеа 28 январь куни бўлган эди. Қотилликни муҳаббати рад этилган куёв Мужахидуллоҳ Афридий ва унинг акаси Садикуллулар амалга оширгани маълум бўлди. Жиноятчилар ҳали қўлга олинмаган.

Асма Рани Абботободдаги тиббиёт факультетининг 3-босқич талабаси бўлган. Қотиллик бўлган пайтда у уйига таътилга келган эди. Шу ерда унга Покистон адолат ҳаракатининг ҳудудий бўлими раҳбари Имрон Хоннинг жияни Мужахидуллоҳ Афридий муҳаббат изҳор қилиб, қўлини сўради. Рад жавобини олган “куёв” қизни отиб ўлдирди.

Асманинг оила аъзолари Мужахидуллоҳнинг оиласи борлиги сабабли қиз унга рад жавобини берганлигини маълум қилишди. Қотилликдан кейин ака-ука Дубайга учиб кетган. Ҳозирча полиция мазкур тахминни тасдиқламади.

Қотиллик ҳақида шов-шув кўтарилгандан сўнг провинция раҳбари Парвиз Ҳаттоку журналистларнинг саволларига жавоб беришга мажбур бўлди. У айбловни рад этиб, мухбирларга жавоб беришдан ўзини олиб қочди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонлик қиз турмушга чиқишни хоҳламагани учун отиб ўлдирилди (видео)