23:50 / 02.07.2018
5 248

Бирор марта адашмаган “башоратчи” саккизоёқ нимталаб сотиб юборилди (фото)

Бирор марта адашмаган “башоратчи” саккизоёқ нимталаб сотиб юборилди (фото)
Фото: twitter.com/mizuhara_kai
Футбол бўйича жаҳон чемпионатида Япония терма жамоаси натижаларини тўғри “башорат қила олган” саккизоёқ эгаси томонидан нимталаб сотиб юборилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.

Рабьо лақабли улкан саккизоёқ Японияда ўзининг аниқ башоратлари билан машҳурлашиб кетганди. Саккизоёқни терма жамоа ўйинларидан олдин Япония, рақиб жамоа байроқлари ва “дуранг” белгиси бўлган кичик сув ҳавзасига солиб, сўнгра қайси томонга бориши кузатилган. Рабьо бирор марта адашмаган: у Япониянинг Колумбия устидан ғалабасини, Сенегал билан дурангини ва Польшадан мағлубиятга учрашини тўғри айта олган.

Фото: twitter.com/mizuhara_kai
Саккизоёқни Хоккайдо соҳиллари яқинида тутиб олган балиқчи Кисуо Абэ чемпионатнинг тугашини кутиб ўтирмай, Рабьонинг учинчи башоратидан кейин уни нимталаб, бозорда сотиб юборган. Балиқчи саккизоёқ Япониянинг барча учта учрашуви натижасини тўғри топа олганидан хурсандлигини ва терма жамоага буёғига ёрдам берадиган яна битта Рабьо пайдо бўлишига умид қилишини айтган.

Японияликлар бугун, 2 июлда 1/8 финалда бельгияликлар билан баҳслашишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бирор марта адашмаган “башоратчи” саккизоёқ нимталаб сотиб юборилди (фото)