21:06 / 13.08.2018
10 166

Нима учун Нидерландия Голландия деб аталади?

Нима учун Нидерландия Голландия деб аталади?
Бу мамлакатни қандай аташ тўғри саналади: Голландиями ёки Нидерландия? Қандай қилиб бутунлай ҳар хил бўлган номлар бир мамлакатга тегишли бўлиб қолди? Бу саволга ойдинлик киритиш учун тарихга юзланишимизга тўғри келади.

«Нидерландия» номининг ўзи «қуйи ерлар» дея таржима қилинади. Балки, сўзлашув нутқида бу атама 10 асрда бу ҳудуд Муқаддас Рим империяси ҳукми остида бўлган вақтда пайдо бўлгандир. Бироқ ёзма манбаларда 14 асрга келиб ёдга олина бошланди. Узоқ вақт мобайнида бу ерда бир-бири билан аралашган турли халқлар яшаган. Немис ҳукмдорлари эса бу ҳудудни белгилаш мақсадида унинг денгизга яқин жойлашганини ҳисобга олиб, оддийгина қилиб «қуйи ерлар» деб атаганлар. Вақт шиддат билан ўтарди, ҳукмдорлар ўзгарди, давлатлар қулади. Охир-оқибат, «қуйи ерлар» мустақилликка эга бўлди. Бироқ Nederland номи мустаҳкам ўрнашиб қолди ва ҳозир ҳам жаҳон сиёсатида қўлланилади. Шунинг учун бу мамлакатни айнан Нидерландия деб аташ тўғридир.

У ҳолда Голландия атамаси қаердан келган? Бу Нидерландия таркибидаги ҳудуднинг номигина холос. Голландия ҳудуди мамлакатнинг икки ҳудуди - Шимолий ва Жанубий Голландиядан иборат. Тарихдан шимолий провинцияда жойлашган, пойтахти Амстердам бўлган Голландия мамлакатнинг ривожланган қисми бўлган. Голландиянинг маданий ва иқтисодий ютуқлари Европа бўйлаб тарқалган. 1697 йилда Россия императори Петр I ўз яқинлари билан айнан Голландияга ташриф буюрган ва армия ҳамда флотни қайтадан жиҳозлаш учун усталарни ёллаган.

Улардан «Қаердан келдингиз?» дея сўрашганида ўзларининг ривожланган ҳудудларидан фахрланиб, «Голландиядан» дейишган. Вақт ўтишига қарамай, одамлар Голландия ва Нидерландияни бир мамлакатнинг икки номи дея тушунишлари таажжубланарли эмас. Бундай янглиш тушунча фақат рус тилида сўзлашадиган мамлакатларгагина хос эмас. Нидерландларнинг олтин даврида мустамлакаларга асос солиш, қуллар савдоси ва иқтисодий муносабатларни ўрнатиш билан асосан келиб чиқиши голландиялик бўлганлар шуғулланишган. Улар ўз навбатида хорижликлар олдида ҳудудларининг устунлигини алоҳида қайд этишни унутмаганлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нима учун Нидерландия Голландия деб аталади?