Трамп: «Россиядан санкцияларни олиш учун шартларим бор»

  • Дунё
  • 21-08-2018, 17:39
  • 1 689
  • Трамп: «Россиядан санкцияларни олиш учун шартларим бор»
    Фото: «Reuters.com»
    АҚШ президенти Дональд Трамп кеча, 20 август куни «Reuters» агентлигига берган интервьюсида Россияга қўлланаётган санкцияларни бекор қилиш имкониятларини кўриб чиқиши мумкинлигини айтди. Бунинг учун Россия унинг шартларига кўниши керак.

    Унинг айтишича, бу шартлар — Москванинг Сурия ва Украина масаласида Вашингтон билан ҳамкорлик қилишидир.

    — Агарда улар бизнинг фойдамизга бирон нима қилишса, мен бу масалани кўриб чиқаман. Акс ҳолда бундай қилиш ниятим йўқ, — деди Трамп Владимир Путин билан учрашувда санкция масаласини муҳокама қилишмаганига тўхталаркан.

    Эслатиб ўтамиз, АҚШ Россияга қарши санкциялар пакетини 22 августдан кучга киритмоқчи. Скрипаллар иши дастак қилинган бу масалада Лондон ва Вашингтон Москвани айбламоқда.

    » » Трамп: «Россиядан санкцияларни олиш учун шартларим бор»
    Яндекс.Метрика