22:47 / 13.09.2018
6 278

Асаларилар янги жаҳон рекордининг ўрнатилишига халақит берди (фото)

Асаларилар янги жаҳон рекордининг ўрнатилишига халақит берди (фото)
Фото: REUTERS / Mohamed Al Hwaity
Саудия Арабистонида бир дона асалари одам устида ўтирган арилар сони бўйича жаҳон рекорди ўрнатилишига халақит берди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.

Асаларичи Зуҳаир Фатаний ўзига 20 мингта эркак асаларини жалб қилиш мақсадида устига бир нечта она асаларини ўтқазган.

Бу борада амалдаги рекорд хитойлик Руан Ляньминга тегишли бўлиб, у ўз устида 64 килограммга яқин асаларини қўндира олган. Фатаний эса танасида 100 кг асаларини тўпламоқчи бўлган, бироқ бир она асалари учиб кетгач, асаларичи рекорд натижага эриша олмаган.

Фото: REUTERS / Mohamed Al Hwaity
2017 йилда ҳам Фатаний рекордни янгилашга уринганди: у 1,5 соат давомида минглаб асалари билан қопланган ҳолда турганига қарамай, зарур миқдорга эриша олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Асаларилар янги жаҳон рекордининг ўрнатилишига халақит берди (фото)