Tesla ва Toyota машиналари арқон тортиш бўйича беллашди (видео)

  • Авто
  • 15-12-2017, 23:18
  • 1 100
  • Tesla ва Toyota машиналари арқон тортиш бўйича беллашди (видео)
    YouTube’даги Bjørn Nyland каналида Tesla Model X электрокроссовери ва Toyota Land Cruiser Prado кроссоверининг арқон тортишда беллашгани қайд қилинган видео жойлаштирилди.

    Роликка қолдирилган изоҳда беллашувда 2600 кг оғирликка эга, умумий қуввати 762 от кучига тенг бўлган иккита электр двигатель билан жиҳозланган ва Nokian Hakkapeliitta 8 шиналарида бўлган Tesla P90DL модели иштирок этгани маълум қилинган. Унинг “рақиби” 2200 кг вазнга эга, қуввати 173 от кучини ташкил қилувчи дизель двигателли ва фрикцион шинали Toyota Land Cruiser Prado бўлган.

    Видеода беллашувнинг бошида Tesla ўз ортидан Prado’ни тортқилаб кетганини кўриш мумкин. Бироқ беллашув нима билан тугагани ноаниқ бўлиб қолган, чунки Prado ўчиб қолиб, унинг двигателини ишга туширишда муаммолар юзага келган.