Cadillac CТ6’нинг янги авлоди тақдим этилди (фото)

Cadillac CТ6’нинг янги авлоди тақдим этилди (фото)
Фото: Cadillac

Cadillac компанияси ўзининг флагман седани — Cadillac CТ6'нинг янги авлодини тақдим этди.

Cadillac CТ6’нинг янги авлоди тақдим этилди (фото)

Орқа ғилдираклар тортиши — Оmega платформаси янги авлод моделида ҳам сақлаб қолинган. Созланадиган амортизаторларга эга.

CТ6 ўзининг аввалги моделидан янгиланган радиатор панжараси, ўзгарган оптикаси билан фарқланади.

Cadillac CТ6’нинг янги авлоди тақдим этилди (фото)

Салонга Nappa териси билан ишлов берилган. Ўриндиқлар иситиш ва совитиш функциялари билан таъминланган. Салондаги энг катта ўзгаришлардан яна бири — 33 дюймли 9К қайрилма экран.

Cadillac CТ6’нинг янги авлоди тақдим этилди (фото)

CТ6 2 литр ҳажмга эга 237 от кучини берадиган турбомотор билан жиҳозланган. У 10 поғонали автомат узатмалар қутиси билан бирга ишлайди. 100 км/соат тезликка 7,47 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса соатига 230 кмни ташкил қилади.

Cadillac CТ6’нинг янги авлоди тақдим этилди (фото)

Машинанинг узунлиги 5223 мм, эни 1890 мм, бўйи эса 1473 мм, ғилдираклар базаси бўлса 3109 ммни ташкил этади.

Моделнинг Хитойдаги нархи 51 минг доллардан бошланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар