Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги BYD Uzbekistan Factory заводида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар ҳақида ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур корхона шу йил 27 июнь куни давлат раҳбари иштирокида ишга туширилган эди. У BYD енгил автомобилларини ишлаб чиқарувчи Хитойдан ташқаридаги илк завод бўлди. Бугунги кунда BYD янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар – электромобиллар ва гибридларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича дунёда етакчи компания ҳисобланади.
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси мазкур инвестисия лойиҳасининг дастлабки натижалари ва уни кенгайтиришга қаратилган режалар тўғрисида ахборот берди. Қайд этилганидек, тўлиқ ишлаб чиқариш жарёнини ишга тушириш доирасида Ўзбекистон корхоналари томонидан пластик қисмлар, ойналар, бамперлар, дисклар ва бошқа кўплаб компонентлар ишлаб чиқарилиши бўйича BYD сифат тизимига мос келиши учун таҳлил ўтказилди.
Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларнинг турларини кенгайтириш мақсадида хитойлик ҳамкорлар билан V, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди. Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилди.
Шунингдек, замонавий технология ва стандартларни нафақат ишлаб чиқариш, балки савдо, сервис ва кафолат йўналишларида ҳам татбиқ этиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Бу сифатсиз маҳсулот чиқарилишининг олдини олади ҳамда автотранспортга юқори сифатли сервис ва кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
BYD билан ҳамкорлик маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ҳам ўз ичига олади. Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” компаниясига малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида Жиззах политехника институти ва Тошкентдаги Турин политехника университети билан биргаликда юқори малакали мутахассисларни ўқитиш бўйича муҳандислик ўқув марказини ташкил қилиш режалаштирилган.
Тақдимотда ишлаб чиқариш ҳажмини белгиланган кўрсаткичларга етказиш ҳамда маҳаллийлаштириш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси қувватларида ишлаб чиқаришни тезлаштириш, ҳамкорликнинг кейинги босқичлари бўйича стратегия ишлаб чиқиш, келгусида ишлаб чиқариш қувватини йиллик 500 минг донага етказиш ва экспорт бозорларига чиқиш бўйича аниқ вазифаларни қўйди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди