UzAuto Motors компанияси томонидан Chevrolet Cobalt автомобилларининг баъзи комплектациялари савдодан олиб ташланиб, фақат энг қиммат комплектация — Cobalt Midnight савдога чиқарилиши эълон қилинди. Бу эса компаниянинг нархларни яширин ошираётгани ҳақидаги муҳокамаларга сабаб бўлди.
16-январ куни савдога чиқариладиган Midnight версиясининг нархи 155 231 000 сўм қилиб белгиланган. Солиштириш учун аввалги комплектациялар нархлари қуйидагича:
- Cobalt GS-Style Plus MT – 125 210 000 сўм. Ушбу модель механик узатмалар қутиси, енгил қотишма дисклар, лекин оддийроқ интерьер билан ажралиб турар эди. Ҳозирги кунда бу комплектация савдодан чиқарилган.
- Cobalt GX-Style Plus AT – 147 916 000 сўм. Ушбу модель автомат узатмалар қутиси, янги дизайндаги енгил қотишма дисклар, хром безакли радиатор панжараси ва тонировка қилинган ойналар билан жиҳозланган эди. Лекин бу модель ҳам савдога қўйилмаслиги маълум қилинди.
Савдо фақат энг қиммат ва рестайлинг қилинган Midnight версиясига қаратилиб, бу эса фойдаланувчилар орасида нархларни оширишга оид саволларни келтириб чиқармоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Cobalt учун 16-январдан шартнома олиш мумкин
Қуёш панеллари билан жиҳозланган Cybertruck тақдим этилди
Chevrolet машҳур Camaro моделини қайтадан ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Tesla Model Y янгиланган дизайни: мухлислар ўртасида зиддиятли фикрлар
Hyundai Inster Cross: бензисиз ҳаракат қиладиган янги кроссовер савдода!
Tesla илк бор икки FSD версиясини бир янгиланишда тақдим этди