
2025 йил февраль ойида Ўзбекистоннинг енгил автомобил импорти 3,53 баробар камайди, деб хабар берди Spot, Божхона қўмитаси маълумотларига таяниб.
2024 йил февраль ойига нисбатан автомобил импорти миқдор жиҳатдан 2,82 баробар, қиймат жиҳатдан эса 3,53 баробар тушиб кетди. Январь ойида атиги 2570 дона автомобил олиб кирилиб, уларнинг умумий қиймати 44,87 миллион доллар бўлди.
- Бензинли автомобиллар сони 2,78 баробар камайди, импорт қиймати 97,1 млн доллардан 34,2 млн долларга тушди.
- Электромобиллар импорти 4,32 баробар камайиб, 9,5 млн доллар бўлди. Нархи эса 10,21 минг долларга тушди.
- Гибрид автомобиллар импорти 21 баробар қисқариб, қиймати 1,15 млн доллардан ошмади. Бироқ уларнинг ўртача нархи 18,1% га ошиб, 26,26 минг долларга етди.
Бозор улушлари:
- Ички ёнув двигателли автомобиллар улуши 60,99% дан 61,71% гача ошди.
- Электромобиллар улуши 26,27% дан 36,58% гача кўтарилди.
- Гибрид автомобиллар улуши эса 12,74% дан 1,71% гача тушиб кетди.
Шунингдек, январь-февраль ойларида Ўзбекистон дизелли енгил автомобиллар импорт қилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар