Минтранс ташувчиларни рухсатномаларни тўғри ишлатишга чақирди

1 дақиқа ўқиш235
Минтранс ташувчиларни рухсатномаларни тўғри ишлатишга чақирди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги халқаро автотранспорт соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга мурожаат билан чиқди, деб хабар берди nova24.uz.

Маълумотларга кўра, Минтранс Қирғизистон орқали Хитойга юк ташиш учун берилган кўп томонлама рухсатномаларни фақат белгиланган йўналишда: Тошкент – Андижон – Ош – Иркештам – Қашғар ва аксинча фойдаланиш кераклигини эслатди.

Ҳукумат ушбу бланкларни айнан уч мамлакат ўртасидаги транспорт коридорини ривожлантириш мақсадида жорий этган.

Бироқ вазирлик мутахассислари томонидан, кейинги пайтларда бланклардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари кўпайгани қайд этилди. Хусусан, айрим ташувчилар улардан фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон орасидаги юк ташишда фойдаланмоқда.

Бу эса амалдаги қоидаларни бузиш ҳисобланиб, шундай ҳолатларда бланклар ҳақиқий деб ҳисобланмайди. Бундан ташқари, бундай ҳолатдаги ташувчиларнинг бланкларга етиши чекланиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?