Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲда Lacetti иккига бўлиниб кетди (Видео)

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида юз берган оғир ЙТ оқибатида Ласетти автомобили иккига бўлиниб кетди. Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар қилишича, мудҳиш ҳодиса 30 июн куни соат 05:10 атрофида Амир Temuр ва Боғишамол кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Амир Temuр кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Ласетти ўнг томонидан келаётган Kia K5 билан тўқнашиб кетган ва кучли зарба сабабли икки қисмга ажралган.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti русумли автомобиль иккига бўлиниб кетди. Воқеа жойидан олинган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 30 июнь куни соат 05:10 атрофида Амир Темур ва Боғишамол кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Lacetti ўзининг ўнг томонидан ҳаракатланиб келган Kia K5 русумли автомобиль билан тўқнашган.
Кучли зарба оқибатида Lacetti икки қисмга ажралиб кетган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Расмий маълумотда ҳодиса вақтида автомашиналарда бўлган шахсларнинг аҳволи ҳақида маълумот келтирилмаган.






























Изоҳлар 0
…