11:12 / 07.08.2017
8 603

Ravon R2 ва Nexia Россия бозоридаги энг арзон хорижий маркалар бешлигига кирди

Ravon R2 ва Nexia Россия бозоридаги энг арзон хорижий маркалар бешлигига кирди
Daily Motor автомобиль нашри экспертлари 2017 йилнинг августи ҳолатига Россия бозоридаги энг арзон чет эл маркаларини аниқлади. Бу ҳақда «1news.uz» сайтига таяниб «Дарё» хабар берди.

Рейтингда биринчи ўринни Япониянинг Datsun on-Do арзон бренди седани эгаллади, у россияликларга 436 минг рублга тушади. Машина 1,6 литрли, 872 от кучига тенг бензинли двигатель билан жиҳозланган.

Иккинчи ва учинчи поғоналарда тегишли равишда Ravon R2 ва Nexia автомобиллари жойлашди. 85 от кучига тенг 1,2 литрли мотори бўлган Ravon R2’нинг нархи 439 минг рублдан, 106 от кучига тенг 1,5 литрли двигатели бўлган Ravon Nexia нархи эса махсус таклиф бўйича 449 минг рублдан бошланади.

Рейтингнинг тўртинчи ва бешинчи ўринларини Хитойнинг Brilliance H230 (459,9 минг рублдан бошланади) ва яна бир «хитойлик» — FAW Oley седани (491 минг рублдан бошланади) эгаллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ravon R2 ва Nexia Россия бозоридаги энг арзон хорижий маркалар бешлигига кирди