Тошкент кўчаларида давлат рақам белгиси ўрнида TAJRIBA деган ёзуви бор Chevrolet Lacetti (Gentra) автомобили ҳаракатланаётгани қайд этилди. Автомобиль сурати Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган хабарга кўра, GM Uzbekistan компанияси Тошкент кўчаларида газ баллон ускунаси ўрнатилган, газда ҳаракатланувчи Lacetti автомобилларини синовдан ўтказаётган бўлиши мумкин.
Қайд этишларича, General Motors талаблари бўйича, ишлаб чиқарилаётган автомобилларда муҳандислик ўзгаришлари юз берса, синов-тажриба автомобили турли шароитдаги 20 минг километр йўлни TAJRIBA, TEST, TEST CAR каби белги билан босиб ўтади.
Фойдаланувчилардан бири сурат Андижон вилоятида олинганини таъкидлаб, «бу тажриба машиналарига Андижондан ташқарига рухсат йўқ» эканлигини қайд этиб ўтган. Бироқ бошқа фойдаланувчилар сурат Тошкентда олинганини, ўрни келганда, алоҳида суратлар билан ҳам асослашга ҳаракат қилган.
Аввалроқ, GM Uzbekistan компанияси 2015 йил октябридан газ баллон ускуналари билан жиҳозланган Lacetti русумидаги автомобилларни ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилган эди.
Манба: Daryo.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди