"Tracker" ва "Malibu" автомобилларига фоизсиз тўлов 2 йилга узайтирилди
1 дақиқа ўқиш12.6K

Хабарингиз бор, «GM Uzbekistan» АЖ ва «Ўзагросуғурта» АЖ билан биргаликда «Chevrolet Malibu» ва «Tracker» автомобилларини 1 йилга муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизмат ишлаб чиққан эди.
Компания фоизсиз тўлов муддатини 2 йилга узайтирди. Шунингдек, акциянинг амал қилиш муддати ҳам 2019 йилнинг 21 март кунига қадар узайтирилади. Бу қарор кўп сонли харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда қабул қилингани айтилган.
Эндиликда харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu Turbo», 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu», ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.
Шартнома тузилган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Шунда автомобиллар учун суғурта тўлов суммаси қуйидагича бўлади:
Tracker A/T — 1 753 611 (2%) ва 3 945 625 (4,5%)
Tracker M/T —1 126 177 (2%) ва 2 533 898,48 (4,5%)
Malibu — 1 715 635 (2%) ва 3 860 178 (4,5%)
Malibu Turbo— 1 741 244 (2%) ва 3 917 799 (4,5%)
Мазкур акцияда фақат дилерларда мавжуд бўлган ушбу моделдаги автомобиллар иштирок этади.

- #Chevrolet Malibu
- #Tracker Автомобиллари
- #Фоизсиз Тўлов
- #Муддатли Тўлов
- #GM Uzbekistan
- #Ўзагросуғурта
- #Акция Муддати
- #Харидор Талаблари
- #Молиявий Хатар
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…