13:46 / 25.04.2020
2 033

Европадаги деярли бузилмайдиган автомобиллар номи эълон қилинди

Европадаги деярли бузилмайдиган автомобиллар номи эълон қилинди

Фото: Motor
Германиянинг ТUV ташкилоти мутахассислари Европа бозорларида сотилаётган деярли бузилмайдиган автомобиллар рейтингини тузиб чиқди. Тадқиқотда транспорт воситасининг сўнгги уч йил ичида таъмирлаш сервисларига неча маротаба боргани ҳисобга олинган, деб хабар беради Motor.

Экспертлар Mercedes-Benz GLC’ни энг ишончи автомобиль дея топган. Кроссовер сўнгги 2-3 йилда сервисларга «иши тушган», 55 минг километрга яқин масофа босган бошқа моделлар орасида етакчига айланган. Шунингдек, кучли ўнталикдан яна бешта немис маркаси ўрин олган: A-Class, B-Class, C-Class, E-Class Coupe вa SLC/SLK

Mercedes’дан ташқари Европа автомобиллари орасида Audi А1, шунингдек, Q5 ва Q3, Porsche 911 ҳамда немис маркаси бўлмаган ягона автомобиль — Mazda CХ-3 моделлари ўрин олган. Рейтингнинг энг ёмон моделлари сифатида Daсia’нинг (Renault) икки модели — Logan вa Duster, шунингдек, Citroen Berlingo тан олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)