23:07 / 29.07.2020
4 479

Россияда КГБ ходимлари учун яратилган V8 двигателли ноёб «Волга» сотувга қўйилди

Россияда КГБ ходимлари учун яратилган V8 двигателли ноёб «Волга» сотувга қўйилди
Фото: «Auto.ru»
«Auto.ru» сайтида V8 двигатели ўрнатилган ноёб «ГАЗ-24-34» сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Моделнинг мазкур версияси 244 нусхада яратилган бўлиб, ўз даврида совет махсус хизматлари учун мўлжалланган бўлган. Сотувчи 28 йиллик «Волга» учун 2,3 миллион рубль (32,2 минг доллар) сўрамоқда.

Узоқ йиллар давомида иситилган гаражда сақланган кул ранг седан яхши ҳолатда — у ҳозирга қадар 57 минг километр йўл босган. «КГБ қувлагичи» номини олган моделга 195 от кучига эга 5,5 литрли V8 мотори ўрнатилган бўлиб, у уч поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Бу турдаги «Волга»ларни йиғиш учун махсус цех жиҳозланган. Автомобиль ташқи кўриниши билан оддий версиялардан фарқ қилмаган. У атайдан кўзга ташланмайдиган рангга бўялган.

Фото: «Auto.ru»
Аммо бу каби автомобиллар серияли версиядан тезкор, кучлироқ ва такомиллашган бўлган. Айрим нусхаларга «ГАЗ-3102»нинг олд тормоз дискалари ўрнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Россияда КГБ ходимлари учун яратилган V8 двигателли ноёб «Волга» сотувга қўйилди