Фото: Motor
Флоридада уйидаги принтерида сохта чеклар чоп этиш билан шуғулланган Уильям Келли исмли шахс қўлга олинди. Эркак шу орқали 140 минг долларлик Porsche 911 Turbo’ни харид қилишга муваффақ бўлган. Бироқ эртаси куни 61,5 минг доллар эвазига уч жуфт Rolex соатларини харид қилаётганида қўлга тушган. Сохта чекдан хабар топган сотувчи эркакни полицияга топширган, деб хабар беради Motor.
Маҳаллий ОАВ янги харид қилинган Porsche 911 Turbo қаршидаги Кейси Уильям Келлининг суратини эълон қилган. Афтидан сурат сотувчи ҳали 140 минг долларлик чек сохта эканлигини тушуниб етмаган вақтида — дилерлик салонида олинган. Фирибгарлик аён бўлгач, дилер машина ўғирлаб кетилгани тўғрисида ариза берган.
Бу Келлига ушбу ишни яна бир бор амалга оширишида тўсқинлик қилмаган. Эндиги сафар у заргарлик дўконидан уч жуфт Rolex соатларини харид қилмоқчи бўлган. Худди Porsche’даги каби бу сафар ҳам у сотувчига принтерда чоп этилган чекни берган.
Бироқ эртаси куни полиция Келлини қўлга олган — у Porsche 911 Turbo’ни ўғирлаб кетиш ва сохта чеклардан фойдаланишда айбланган. Эркак қилган ишидан пушаймон ва судни кутмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди