Фото: Instagram / GM Design
Интернетда янги сирли Cadillac’нинг эскизлари пайдо бўлди. Суратлар GM Design’нинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинган, деб хабар беради Motor.
Эскизларда ҳайбатли дизайнга эга улкан Cadillac йўлтанламасини кўриш мумкин. Унда фирманинг услубига хос чизгилари тасвирланган. Автомобиль кенг ўлчамли радиатор панжарасига эга бўлиб, унинг ўртасидан логотип ўрин олган.
Йўлтанламаснинг «юзи» кенг бўлиб, массив арка ва ғилдиракларга эга, бироқ олд ойнаси ингичка. Эскизни Cadillac дизайнери Эндрю Макмиллан чизган. Тахминларга кўра, бу марканинг бўлажак электрокроссоверига айланади. Ҳозирча бу борада расмий маълумотлар йўқ.
Аввалроқ Cadillac ХТ4 субкомпакт кроссовери Хитойда бир қатор янги функцияларга эга бўладиган янгиланишни амалга ошириши, улар қаторида Face ID тизими ҳам бор бўлиб, бу орқали автомобиль ўз эгасини юзидан таний олиши тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди