07:00 / 21.10.2020
2 731

АҚШда ишлаб чиқарилувчи гиперкар янги тезлик рекордини ўрнатди (видео)

АҚШда ишлаб чиқарилувчи гиперкар янги тезлик рекордини ўрнатди (видео)
Фото: SSC North America
АҚШнинг SSC North America компанияси ишлаб чиқарадиган Tuatara гиперкари серияли автомобиллар учун янги тезлик рекордини ўрнатди. Бу ҳақда компаниянинг ўзи маълум қилди.

Автомобиль 3 йил аввал Koenigsegg Agera RS гиперкари ўрнатган рекордни янгилаган. Рекорд ўрнатилиши вақтида гиперкарни пойгачи Оливер Уэбб бошқарган.

Гиннесс рекордлар китоби қоидаларига кўра, бундай рекордлар қайд қилиниши учун бир соат оралиқ билан қарама-қарши йўналишларда иккита уриниш амалга оширилиши лозим. 10 октябрда Уэбб Невададаги Пахрамп шаҳри яқинида жойлашган State Route 160 автострадасининг 11 кмлик қисмида SSC Tuatara’нинг тезлигини дастлаб 484,5 км/соатга, сўнгра 533 км/соатга етказа олган. Рекорд натижа сифатида эса ўртача тезлик – 508,7 км/соат олинган. Бу трассада ўрнатилган аввалги рекорд кўрсаткич 447 км/соатни ташкил қилган. Уэбб шу билан бирга 2019 йилда Bugatti Chiron Super Sport 300+ гиперкари ўрнатган норасмий рекордни (490,5 км/соат) янгилашга муваффақ бўлган.

SSC North America’да таъкидланишича, уриниш вақтида оддий ёнилғи билан тўлдирилган тўлиқ серияли автомобилдан фойдаланилган. Рекордни қайд қилиш учун Dewetron GPS-модули қўлланган.

SSC Tuatara 5,9 литрли, 8 цилиндрли мотор билан жиҳозланади. Ушбу двигателнинг максимал қуввати 1774 от кучини ташкил қилади. Двигатель 7 поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Автомобилнинг жойидан тез қўзғалишига машинанинг аэродинамик қаршилиги паст коэффициентга эгалиги (0,279) ҳамда олд ва орқа ўқларига тушадиган оптимал аэродинамик юклама (37:63 нисбатда) кўмак беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АҚШда ишлаб чиқарилувчи гиперкар янги тезлик рекордини ўрнатди (видео)