«Land Rover Defender».
Фото: «Kolesa.ru»
Нуфузли «Top Gear» автожурнали 2020 йилнинг энг яхши автомашинасини аниқлади. Бу — «Land Rover Defender» йўлтанламаси.
Қулай ва чидамли
«Top Gear» экспертлари аввало бу автомобилни бошқариш жуда қулайлиги ҳамда унинг чидамлилигини юқори баҳолашди: таъкидланишича, ҳали бунақа зўр йўлтанламасни синаб кўришмаган экан!
«Land Rover Defender», шунингдек, «Тутиб бўлмас куч» номинациясини қўлга киритди. Машина нималарга қодирлигини исботлаш учун унинг буксир ҳалқасига бир йўла учта машина боғланди. Бу юкланишга дош берган автомобиль ўзининг D7x алюминий платформаси нақадар пишиқлигини исботлади. Дарвоқе, «Land Rover Defender» чиқарилганидан бери 30 дан ортиқ нуфузли мукофотларга сазовор бўлган: «Top Gear», «Motor Trend», «Autocar», «Parker's» кабилар.
«Land Rover Defender» 2019 йилнинг кузида тақдим этилганди. Янги комплектациясида автомобиль 900 килограммгача юк кўтара олади, машина томи 300 килограммгача юкланишга чидайди, тортиш кучи 3720 килограммгача.
Экспертлар фикрича, янги «Defender» қуруқликдаги саёҳатлар учун 4x4 тоифасига кирувчи энг яхши машина. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди