16:26 / 16.02.2021
1 942

Олимлар нима сабабдан ЙТҲлар оқибатида аёллар эркакларга қараганда кўпроқ жабрланишини аниқлади

Олимлар нима сабабдан ЙТҲлар оқибатида аёллар эркакларга қараганда кўпроқ жабрланишини аниқлади
Фото: Мini
АҚШ Йўл ҳаракати хавфсизлиги суғурта институти олимлари (IIHS) нима сабабдан аёллар ЙТҲлар оқибатида эркаклардан кўра кўпроқ жабр кўришини аниқлади. Экспертларнинг хулосасига кўра, нозик жинс вакилларининг заифлиги анча ихчам ва шу сабабли хавфсизлиги кам таъминланган машиналарни бошқариши билан боғлиқ, деб хабар беради Motor.

IIHS мутахассислар АҚШда 1998 йилдан 2015 йилга қадар содир бўлган оғир аварияларга оид маълумотларни таҳлил қилиб чиққан. Маълум бўлишича, ўртача статистик жиҳатдан ЙТҲлар оқибатида аёллар эркакларга нисбатан 20-28 фоизга кўпроқ вафот этади. Шунингдек, аёллар оғир жароҳатларни ҳам кўпроқ олади: майиб бўлиш эҳтимоллиги эркакларга нисбатан 37-73 фоизга юқори.

Бу каби фарқлар аёлларнинг физиологик фарқи ёки камроқ машқ қилганлиги билан эмас, балки хавфсизлиги яхши таъминланмаган автомобилларни бошқариши билан изоҳланади. Одатда аёллар енгил ва ихчам машиналарни бошқаради ҳамда ҳар қандай тўқнашувда кичик машиналар тез шикастланади. Экспертларнинг таъкидлашича, аёллар ва эркакларнинг автомобилларга бўлган қизиқишларидаги фарқ инобатга олинса, ЙТҲлар оқибатида олинган оғир жароҳатлар ёки ўлим ҳолатлари иккала жинс вакиллари учун бир хил бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Олимлар нима сабабдан ЙТҲлар оқибатида аёллар эркакларга қараганда кўпроқ жабрланишини аниқлади