Грманиянинг Deutsche Umwelthilfe (DUH) нотижорат ташкилоти Mercedes-Benz компанияси ўз машиналаридан чиқувчи зарарли моддалар ҳажмини камайетириб кўрсатиши ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, компания бу мақсадда Евро-6 стандартига мос келувчи дизел двигателида ишловчи Mercedes-Benz E-Class машиналарида 8 та махсус қурилмани қўллайди. Ҳозирги вақтгача номаълум бўлиб қолган ушбу қурилмалар муайян ишлаш режимларида азот оксиди моддаси кўрсаткичларини анча камайтириб кўрсатган.
Ушбу қурилмалар DUH томонидан ноқонуний деб топилган, чунки улар чиқиндиларни лаборатория шароитида ўлчашда натижаларни янглиш кўрсатиш учун қўлланган. Таъкидланишича, компания машиналари атроф-муҳитга чиқарадиган азот оксиди миқдори аслида белгиланган меъёрлардан 5 марта кўпроқни ташкил қилади.
Ўз навбатида, Германиянинг автомобил транспорти федерал бошқармаси ушбу қурилмалардан хабари борлигини ва улар ноқонуний эмаслигини маълум қилган.
2018 йилда Daimler компанияси Германияда 238 мингта автомобилни ортга қайтариб олган. Бунга Mercedes Vito, C-синф ва GLC дизел моделларида чиқинди газларини тозалаш тизимини ўчириб қўювчи қурилма аниқлангани сабаб бўлган.
Daimler, Volkswagen ва бошқа бир қатор автомобилсозлик компаниялари бир неча йил аввал “дизелгейт” деб номланган можаро марказида қолганди. Ўшанда компаниялар ўзларининг дизел автомобилларида атроф-муҳитга чиқариладиган зарарли чиқиндилар ҳажмини камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот қўллашда айбланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»