Американинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Беверли Хилтон» меҳмонхонасида «Олтин глобус» киномукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «Дарё» нашри.
«Олтин глобус» мукофотини «Энг яхши комедия ёки мюзикл» йўналишида «Ла-Ла Ленд» (La La Land) фильми қўлга киритди. Шунингдек, ушбу картина энг яхши режиссёрлик иши, энг яхши сценарий, мусиқа ва оригинал қўшиқ йўналишларида ҳам мукофотларга эга бўлди.
Бундан ташқари, Райан Гослинг ва Эмма Стоун мазкур фильмда ижро этган бош роллари учун мукофотга лойиқ деб топилди.
«Ой нури» (Moonlight) энг яхши драматик фильм деб топилди. «Энг яхши драматик актёр» йўналишида «Манчестер» (Manchester by the Sea) фильмида бош ролни ижро этган Кейси Аффлек ғолиб бўлди. Изабель Юппер эса «У» (Elle) фильмидаги роли учун энг яхши драматик актриса деб тан олинди.
Энг яхши драматик сериал «Тож» (The Crown) бўлди. «Энг яхши анимацион фильм» йўналишида мукофотни «Ҳайвонлар мамлакати» (Zootopia) мультфильми қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади