17:55 / 21.04.2018
4 554

“SCORPION”​! Фильмни суратга олиш ишлари Марокашда давом этмоқда (фото)

“SCORPION”​! Фильмни суратга олиш ишлари Марокашда давом этмоқда (фото)
Хабарингиз бор, “SCORPION” фильмининг суратга олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Айни кунларда ижодий гуруҳ Марокашда ишлашмоқда.




Эслатиб ўтамиз, “SCORPION”да бугунги куннинг долзарб муаммоси – халқаро жиноятчилик мавзусига ёшлар нигоҳи билан қаралади.

Фильмда кино соҳасига алоқадор бўлмаган бирорта мутахассис фаолият олиб бормаяпти. Юртимиз кинематографиясида етишмаётган мутахассислар хорижий мамлакатлардан таклиф этилди.

Шунингдек, картинанинг суратга олиш майдонида актёрлар овози “тоза” ҳолда ёзилмоқда, яъни бугунги фильмлардан фарқли ўлароқ у қайта овозлаштирилмайди. Бу эса актёрлардан ҳам ўз ишига ўта жиддий ёндашиш, қаҳрамонининг ҳар бир сўзини тамомила ёдлаш, ҳис қилишни талаб этмоқда.

Россиядан лойиҳа учун юртимизга махсус ташриф буюрган мутахассислар фильм кадрларини суратга олиш майдонининг ўзида хомаки монтаж қилиб боришяпти.

Фильм ижодий ва техник жамоасини — Ўзбекистон, Россия, АҚШ ва Германия мутахассислари ташкил этади.

Лойиҳанинг катта шов-шувга сабаб бўлган воқеаси сифатида унда туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим (ўзбек томошабинларига “Осиё” сериалидаги Демир роли билан яхши таниш)нинг иштирокини қайд этиш мумкин.

“SCORPION”да Мурат Йилдирим суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “SCORPION”​! Фильмни суратга олиш ишлари Марокашда давом этмоқда (фото)