17:27 / 16.05.2022
1 196

Россияда энг кўп ЙТҲни ўзбекистонлик ҳайдовчилар содир этгани маълум қилинди

Россияда энг кўп ЙТҲни ўзбекистонлик ҳайдовчилар содир этгани маълум қилинди
Фото: АГН Москва
2021 йилда Россияда хорижлик ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий қисми Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари айби билан содир бўлган. Бу ҳақда Россия ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги илмий маркази томонидан тайёрланган ахборот таҳлилида маълум қилинган.

Жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг айби билан 1 290 та, Қирғизистон фуқароларининг айби билан 1 092 та ва тожикистонликлар айби билан 894 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган.

Рўйхатнинг кейинги ўринларини 417 та ЙТҲ содир этган арманистонлик ва 346 та ЙТҲ содир этган озарбойжонлик ҳайдовчилар эгаллаган.

Оғир асоратга олиб келувчи ЙТҲларни МДҲ давлатлари фуқаролари орасида кўпроқ қозоғистонлик ва Беларуслик ҳайдовчилар содир этган.

Қайд этилишича, 2021 йилда Россияда хорижликлар айби билан содир бўлган ЙТҲлар сони ортган. Жумладан, 2021 йилда хорижликлар томонидан 5000 дан ошиқ ЙТҲ содир этилган бўлиб, бу 2020 йилдаги кўрсаткичдан 6 фоизга кўп.

2021 йилда хорижликлар томонидан содир этилган ЙТҲлар оқибатида 431 киши ҳалок бўлган, 6 минг 709 киши турли даражада тан жароҳати олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда энг кўп ЙТҲни ўзбекистонлик ҳайдовчилар содир этгани маълум қилинди