
Таниқли рус бошловчиси Ксения Собчак миллиардер Алишер Усмонова ва Ирина Винернинг ажрашаётгани ҳақида ўз муносабатини билдирган.
«Эҳтирослар бошқа, дўстлик бошқа. Бир-бирига бўлган бундай ҳурматни бошқа жуфтликлардан топиш қийин. Ҳаётда ҳамма нарса бўлади, лекин бу бир-бирига яқин дўст бўлиб қоладиган ҳолатдир», деб ёзган Собчак ўз блогида.
Собчак ушбу жуфтлик ажрашишдан кейин ҳам яқин ва ишончли муносабатларини сақлаб қолишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов ва Ирина Винер 30 йиллик никоҳдан кейин ажрашишга қарор қилишган. Уларнинг севги тарихи ҳақида ҳам ёзганмиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар