1 035
Қирғизистонда соғлиқни сақлаш вазири ва бош прокурор лавозимларидан вақтинчалик четлатилди
Алимкадир Бейшеналиев
Фото: «Акипресс»
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ва бош прокурори эгаллаб турган лавозимларидан вақтинчалик четлатилди, деб ёзади «Интерфакс» президент матбуот хизмати 4 июнь куни тарқатган хабарга таяниб.
«Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев жиноят содир этишда гумонланиб, қўлга олингани сабабли президент Садир Жапаров тергов вақтида уни эгаллаб турган лавозимидан вақтинчалик четлатиш ҳақидаги буйруқни имзолади», — дейилади хабарда.
Яна бир буйруқ билан Қирғизистон бош прокурори Курманкул Зулушев вақтинчалик ишдан олинди.
«Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевга нисбатан жиноят иши ҳар томонлама ва адолатли тарзда кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида, конституциявий айбсизлик презумпсияси тамойилини, шунингдек, ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширилишини эътиборга олган ҳолда, соғлиқни сақлаш вазири ва бош прокурор ўртасида юзага келган шахсий алоқаларни ҳисобга олган ҳолда уларни эгаллаб турган лавозимларидан вақтинчалик четлатиш ҳақида қарор қабул қилинди», — дея аниқлик киритилади хабарда.
Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг қўлга олиниши бўйича ҳолатни ўрганиш учун комиссия тузган эди.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири вакциналарни асоссиз сотиб олганликда гумонланмоқда.
«2020 йил декабридан 2021 йил сентябригача Қирғизистон халқаро ташкилотлар, Россия, Хитой, Озарбайжон ва Қозоғистондан беғараз гуманитар ёрдам сифатида 451 560 доза вакцина қабул қилган. Шунингдек, давлат раҳбарининг Россия ва Хитой президентлари билан келишувлари натижасида гуманитар ёрдам кўринишида 6 миллион дозадан ортиқ вакцина олинган. Шунга қарамай, соғлиқни сақлаш вазири топшириғи билан вазирлик чет эл компаниясидан 1 миллиард 581 минг сом (тахминан 12,5 миллион доллар) қийматдаги 2 миллион 460 минг доза вакцина сотиб олган», — дейилади бош прокуратура хабарида.
Қайд этилишича, барча маблағлар офшор ҳисобларга ўтказилган.
Бейшеналиевга нисбатан етти жиноят иши қўзғатилди, шуларнинг биттаси порахўрлик, иккитаси — тамагирлик, тўрттаси — хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва фойда келтирмайдиган шартнома тузиш ҳақидаги моддалар бўйича.
Бош прокуратура ушбу жиноят иши доирасида соғлиқни сақлаш вазирлигининг уч нафар мансабдори — вазир ўринбосари Улуғбек Бектурганов, республика иммунопрофилактика маркази директори Гулбара Ишенаписова, дори воситалари ва тиббий буюмлар бўлими мудири Султон Сатарбеков ҳибсга олинганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди