date

Қирғизистонда шов-шув: Шоирбек Ташиев қўлга олинди

Қирғизистонда шов-шув: Шоирбек Ташиев қўлга олинди

Қирғизистонда яна бир шов-шувли воқеа кун тартибига чиқди. Мамлакат Миллий хавфсизлик тизимида узоқ йиллар фаолият юритган Қамчибек Ташиевнинг укаси, собиқ депутат Шоирбек Ташиев йирик коррупция иши доирасида ушланди.

Маҳаллий ОАВ, хусусан “24.kg” нашри хабарига кўра, у "Қирғизнефтегаз" фаолиятида аниқланган молиявий қонунбузарликлар юзасидан очилган жиноят иши доирасида ҳибсга олинган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Шоирбек Ташиев ҳозирда Бишкек шаҳар ИИББ тасарруфидаги вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мазкур жиноят ишига Давлат солиқ хизмати томонидан олиб борилган текширувлар асос бўлган. Унга кўра, 2021–2025 йиллар оралиғида давлат компаниясида катта миқдордаги маблағларни ўзлаштириш ва талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган.

Тергов ҳужжатларида қайд этилишича, маҳсулотлар воситачилар орқали сунъий равишда арзон нархда харид қилиниб, кейинчалик юқори нархларда сотилган. Шунингдек, хомашё шубҳали схемалар орқали ҳисобдан чиқарилган. Натижада давлатга 4 миллиард сўмдан ортиқ (тахминан 550 миллион сўм) зарар етказилгани аниқланган.

Молиявий операциялар таҳлили эса даромадларни яширин равишда хусусий тузилмаларга ўтказишнинг камида учта алоҳида каналини очиб берган. Тергов органлари ушбу тузилмаларни Қамчибек Ташиевга яқин бўлган шахслар билан боғламоқда.

Айни пайтда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Мазкур воқеа Қирғизистонда коррупцияга қарши кураш масаласи яна долзарб мавзуга айланганини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда шов-шув: Шоирбек Ташиев қўлга олинди