Кемеровода Усмон Носир хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Кемеровода Усмон Носир хотирасига ҳурмат бажо келтирилди
Усмон Носирнинг бетакрор истеъдоди, матонати, ватанпарварлиги туфайли ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирди. Қатағонга учраган шоирнинг ҳаёт йўли, мероси бугунги кунда кенг ўрганилмоқда.

Кемеровода оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллиги томонидан ташкил қилинди.

Тадбир иштирокчиларига шоир ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи кўргазма ва видеофильмлар, таниқли режиссёр Мурод Аъзамов саҳналаштирган “Усмон Носир” спектаклидан парчалар намойиш этилди. Ўзбекистонлик талабалар шоирнинг “Оқ шеър” “Менинг боғим”, "Юрак" шеърларини ўқиб берди.

Тадбирда "Ватандошлар" жамоат фонди раҳбари Одилжон Сатторов шоирнинг ноёб истеъдоди, матонати, ватанпарварлиги ҳақида гапирди.
– Усмон Носир нафақат Ўзбекистон, балки бутун МДҲ давлатларининг машҳур шоирларидан бири, – дейди режиссёр Евгений Алладинский. - Унинг шеърлари ҳали ҳам Кемерово вилояти аҳолисининг қалбида яшайди.

Ушбу тадбир иштирокчилари, жумладан мен ҳам шоир ҳақида янги маълумотларга эга бўлдим. Бугунги тадбир Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига алоҳида эътибор қаратаётганидан, ватандошлар билан алоқаларни узлашдан, ўзбек халқининг буюк аждодлари хотирасини абадийлаштиришга қаратилаётганидан далолатдир.

"Ватандошлар" жамоат фонди томонидан ташкил этилган анжуманда вилоятда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари билан бирга санъаткорлар, адабиёт ихлосмандлари, фаол ҳамюртларимиз, талаба ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?