Россия қурол захираларини тўлдирмоқда, заводлар уч сменада ишлай бошлаган

1 дақиқа ўқиш2.4K
Россия қурол захираларини тўлдирмоқда, заводлар уч сменада ишлай бошлаган
Фото: Reuters
Россия ҳарбий техника ва қурол-яроқ захираларини тўлдирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий ишлаб чиқариш коллегияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Андрей Елчанинов «Интерфакс» билан суҳбатда айтган.

Елчаниновнинг айтишича, Россия ҳарбий ишлаб чиқариш комплекси юқори қувватда, тинимсиз ишламоқда. Кўпчилик заводлар икки сменада ишлаяпти, баъзилари уч сменали узлуксиз ишлаш тизимига ўтган. Унинг айтишича, корхоналар Россия Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа куч ишлатар тузилмалардан ташқари ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» милиция хизматлари буюртмаларига асосан қурол ишлаб чиқармоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ўқдори буюртма қилишни оширган: «Аниқ етиб борувчи ўқдорилар ишлаб чиқариш бирламчи мақсад бўлиб турибди. Кейинги ўринларда эҳтиёжга қараб учувчисиз техника, авиация ва зирҳли техника буюртма қилишмоқда», деган Елчанинов.

Унинг айтишича, Россия ҳарбийлар эҳтиёжларини қоплашдан ташқари қурол-яроқ ҳамда ҳарбий техника захираларини тўлдиришга эътибор қаратган, шу сабаб баъзи заводлар тинимсиз ишлаш режимига ўтган, барча захира техника ва ишчи кучлари жалб қилинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?