Сердар Бердимуҳамедов Москвага келди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Сердар Бердимуҳамедов Москвага келди
Туркманистон президенти Сердар Бердимухамедов расмий ташриф билан Москвага келди. Россия президенти Владимир Путин билан Кремлда бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро мавзулар муҳокама қилинди.
Сердар Бердимуҳамедов Москвага келди
Айтиш жоизки Сердар Бердимуҳамедовнинг ушбу расмий ташрифи унинг 2022 йил 19 мартда Туркманистон Президенти лавозимига киришганидан кейин биринчи хорижий сафаридир.

Меҳмонни қутлар экан, Владимир Путин Россия ва Туркманистон орасидаги стратегик аҳамиятга эга муносабатлар илдам ривожланиб бораётганини ва йил бошидан буён савдо-сотиқ ҳажми 40%га ошганини қайд этди.
Сердар Бердимуҳамедов Москвага келди
Бердимухамедов, ўз навбатида Россия президентини ҳамда бутун рус халқини яқинлашиб келаётган Россия куни билан табриклади. Шунингдек келажакда ҳам икки давлат орасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олишга асосланган бўлишига умид билдирди.

Ундан ташқари, Сердар Бердимухамедов Россия президентига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб собиқ президент Гурбангули Мяликгулевич Бердимуҳамедовнинг саломини Путинга етказди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?