Киев: Украина артиллерия бўйича Россияга ютқазяпти

1 дақиқа ўқиш1.6K
Киев: Украина артиллерия бўйича Россияга ютқазяпти
Украина артиллерия снарядларига жуда муҳтож, фронтдаги вазият эса Киевга ғарб қуроллари етказиб берилишига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкий 10 июнь, жума куни Британиянинг The Guardian газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

«Бу артиллерия уруши», — деди у ва бугун фронт чизиғи келажакни белгилаб берадиган жойда эканлигини қўшимча қилди. «Артиллерия бўйича биз мағлубиятга учраяпмиз», деди Скибицкий.

«Энди ҳамма нарса Ғарб бизга нима беришига боғлиқ, — деди у интервьюда. — Украинада Россиянинг 10-15 артиллерия қурилмасига битта артиллерия ускунаси тўғри келмоқда. Ғарбий шерикларимиз бизга уларда бўлган нарсанинг қарийб 10 фоизини беряпти».

Скибицкийнинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари кунига 5-6 мингта артиллерия снарядини ишлатмоқда. «Биз артиллерияга мўлжалланган деярли барча ўқ-дориларимизни тугатдик ва ҳозир НАТО стандарти бўйича 155 калибрли снарядлардан фойдаланмоқдамиз», — дея давом этди Украина ҳарбий разведкаси раҳбари ўринбосари. «Европа ҳам кичикроқ калибрли снарядларни етказиб беряпти, бироқ улар тугагани сари сони ҳам камайиб боряпти», — деди у.

Шу билан бирга, Скибицкий Ғарб Россия артиллериясини узоқ масофадан йўқ қилиш учун Украинани узоқ масофага учувчи ракета тизимлари билан таъминлаши зарурлигини ҳам таъкидлади.

Аввалроқ, июнь ойи бошида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович The Guardian газетасига берган интервьюсида Украинага Россиядан устунликка эга бўлиш учун 60 та ялпи ўт очиш реактив тизими кераклиги ҳақида айтган эди. Бу рақам Буюк Британия ва АҚШ Киевни таъминлашга ваъда берганидан анча кўп.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?